Линклар

logo-print
Бугун Ослода ўн минглаб норвегиялик Андрес Брейвикка қарши норозилик намойишига чиқди.

Намойишчилар шаҳар кўчалари бўйлаб “Камалак болалари” қўшиғини жўр бўлиб куйладилар.

Брейвик ушбу қўшиқни марксистик тарғибот намунаси дея қоралаган эди.

Осло маҳкамасида Брейвикка қарши суд жараёнлари давом этмоқда.

Брейвик 77 одамни ўлдирганини тан олган. Радикал экстремист Брейвик Ослода содир этилган ва 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар учун ҳамда Утойя оролида 69 кишини отиб ўлдиргани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG