Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:58

Ўзбекистонда чернобилчилар сафи сийраклашмоқда


Чернобил фожиасини бартараф этишга юборилганлар даҳшатли радиациянинг оқибатлари нима бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган
Чернобил фожиасини бартараф этишга юборилганлар даҳшатли радиациянинг оқибатлари нима бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган
26 апрелда Тошкентда Чернобил фожиасининг 26 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди. Бу маросимда Россия, Украина, Белaрус, Япония мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчилари иштирок этди.

Ўзбекистон чернобилчилар жамғармаси, Тошкент шаҳар Чернобил жамияти ва Сирғали туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбирда 200 нафарга яқин чернобилчилар ва вафот этган чернобилчиларнинг оилалари қатнашди.

Тошкент шаҳар Чернобил жамғармаси раиси маслаҳатчиси, чернобилчи Собит Зуфаровнинг Озодликка айтишича, Чернобил фалокатларини бартараф этишда иштирок этган ўзбекистонликлар сони йилдан йилга камайиб бормоқда:

- Ўзбекистондан партизан отрядлари бўлиб, ўн мингга яқин одам бу фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этди. Бугунги кунга келиб, бу одамлардан республика бўйлаб 728 киши қолди, холос. Булардан 93 фоизи 2-3 гуруҳ ногиронларидир. Бундан ташқари шаҳар бўйича чернобилчилар оиласида туғилган 327 та болалар бор. Уларнинг кўплари саломатлигини йўқотган, мажруҳ бўлиб қолган, - дейди Собит Зуфаров.

Чернобил АЭС портлашига 26 йил бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00


Чернобил фахрийсига кўра, фалокатни бартараф этиш чоғида олинган нурланиш чернобилчиларнинг соғлиғига, уларнинг оилаларига йил сайин салбий таъсир қилмоқда:

- Ҳозир республика бўйича ҳар битта туманда ҳам беш-олтитадан оғир аҳволда ётган чернобилчиларимиз бор. Нурланиш оқибатида одамларда қон касалликлари ва ҳатто тиббиётга маълум бўлмаган касалликлар келиб чиқяпти. Немис олими Ҳелмин ҳам айтган, "бу атом инсон организмида 30 йил юради, агар Чернобил қатнашчилари 30 йил яшаб берса бу катта ютуқ", деган. Мана 26 йилда биз 10 минг кишидан 728 киши қолдик. Энди, қолган бу 4 йилда нима бўлади, бу ёлғиз Худога аён, - дейди Собит Зуфаров.

Собит Зуфаровнинг айтишича Ўзбекистонда чернобилчиларни даволаниши учун уларга барча шароитлар яратиб берилган:

- Бизга жуда чиройли эътибор бўляпти. Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра чернобилчиларга имтиёзлар берилган, улар касалхоналарда бепул даволанишяпти,- дейди Собит Зуфаров.

1986 йилнинг 26 апрелида Чернобил АЭСида рўй берган портлаш оқибатида Украина, Беларус ва Россия ғарбидаги минтақаларда яшовчи юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

Украина ва Белорусдан ташқари Европанинг катта ҳудудига радиоактив булут тарқалган эди.

Совет ҳукумати дастлаб Чернобил фожиаси ҳақиқий кўламини яширишга уринди. Бироқ орадан икки кун ўтиб, аҳоли эвакувацияси эълон қилинди ва 330 минг одам бошқа жойларга кўчирилди.

БМТ берган маълумотларга кўра, Чернобил фожиаси оқибатида тахминан 4 минг одам ҳалок бўлган.

Чернобил оқибатларини бартараф этиш учун турли давлатлардан жами ярим миллион киши сафарбар қилинган эди.

Чернобил оқибатларини бартараф этишга сафарбар этилган одамлар токи манзилга етиб боргунча қаерга бораётганини ҳам билмаганлар.

Бу фожиа ҳарбий сир сифатида сир сақланган. Ҳарбий хизматни тугатиб келган йигитлар гўёки яна ҳарбий сборга жўнатилган.

Фалокат оқибатларини бартараф этишда улар бу фалокатнинг уларнинг соғлиғи учун қанчалик ҳалокатли эканлигини тасаввур ҳам қилмаганлар.

1987 йилда фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган чернобилчи Зиёбек Нафасов ҳамкасбим Озодлик билан суҳбатда Чернобилга фавқулодда қандай жўнатилгани ва у ерда қандай ишларни бажарганлигини айтиб берди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:05 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG