Линклар

Исломободда АҚШ ва Покистон расмийлари музокара ўтказди


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман.


Бугун Исломободда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман Покистон армияси қўмондони генерал Ашфақ Парвез Қаяний билан музокалар ўтказди.

Музокарада Афғонистондаги НАТО қўшинларига мўлжалланган таъминот юкларини Покистон ҳудуди орқали олиб ўтишни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Гроссман мулоқатни қайта тиклаш бўйича мулоқатга зудлик билан ижобий жавоб бўлишини кутмаганини гапирди.

Расмий Исломобод ўтган йили НАТО ҳаво амалиёти чоғида 24 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлгач, норозилик сифатида Афғонистондаги НАТО ҳарбийларига етказилаётган таъминот юкларини Покистон орқали ўтишини тақиқлаб қўйган эди.

26 ноябр куни мамлакатнинг Моҳманд вилоятида ўтказилган НАТО ҳарбий амалиёти чоғида Покистоннинг 24 ҳарбийси ўлдирилган, 13 нафари жароҳатланган эди.

Покистон парламенти НАТО юклари учун транзитга рухсат берилиши эвазига Вашингтондан 24 ҳарбий ўлимига сабаб бўлган воқеа учун расман кечирим сўрашни ва Покистон ҳудудида учувчисиз учқучлар амалиётини тўхтатишни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG