Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:39

Ўзбекистон чекишга қарши конвенцияга қўшилди


ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб йилига 5 миллионга яқин одам чекиш билан боғлиқ касалликлардан нобуд бўлади.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб йилига 5 миллионга яқин одам чекиш билан боғлиқ касалликлардан нобуд бўлади.

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тамакига қарши кураш бўйчиа конвенциясига қўшилди. Бу ҳақдаги фармонни президент Ислом Каримов 25 апрел куни имзолади. Мазкур конвенцияга кўра, ҳукумат чекишга қарши курашга қаратилган чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Чекиш кўплаб мамлакатлар қатори Ўзбекистон учун ҳам долзарб муаммо ҳисобланади. ЖССТ маълумотларига кўра, ўзбекистонлик эркакларнинг чораги тамаки чекишга ружу қўйган. Ўзбекистонлик оддий чекувчилар конвенциянинг қабул қилиниши туфайли чекиш муаммосидан қутулишга умид қилмоқда.

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг Тамакига қарши кураш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги фармонни 25 апрел куни имзолади.

Бунга оид қонун Олий мажлис қуйи палатаси томонидан жорий йил 6 март куни қабул қилган ва Сенат томонидан 23 март куни тасдиқланган эди.

Конвенцияга кўра, унга қўшилган давлат тамакига қарши курашга қаратилган чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади. ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассиси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда бу чораларга нималар кириши ҳақида гапириб берди.

“Бу конвенция тамаки ишлаб чиқариш саноатига нисбатан маълум чекловларни қўллашга оид уринишларни уйғунлаштириш учун керак. Чунки бу муаммонинг асосий жиҳатидир. Шунингдек бу чораларга жамоат жойлари, ресторан, транспорт ва шунга ўхшаша жойларда тамаки чекишни чеклаш, тамаки маҳсулотларини ҳар қандай кўринишда реклама қилишни тақиқлаш кабилар киради”, дейди исмини айтмаслигимизни сўраган ЖССТ мутахассиси.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда тамаки чекиш муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бормоқда. “Айниқса, ёшлар орасида тамаки чекиш кенг тарқалаётгани ташвишлидир”, дейди мутахассис.

ЖССТ 2008 йилда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда эркакларниг 25 фоизи кундалик равишда тамаки истеъмол қилади. Аёлларнинг эса, 2 фоизига яқини чекувчилар сирасига киради. Айни тадқиқот натижаларига кўра, 15 ёшдан катта бўлган ҳар бир ўзбекистонликка бир йилда 1100 дан ортиқ сигарета тўғри келади.

Фарғоналик 24 ёшли Абдумалик тўрт йилдан бери чекади. “Бошида ёшлик қилиб, қизиқиш учун чекиб кўрган эдим, ҳозир ташлай олмаётганимдан афсусданман”, дейди Абдумалик.

- Мен камида бир пачка сигарет чекаман. Ўзимга ҳам ëқмайди ака ишонасизми, иложи йўқ чекаманда. Ўрганиб қолганмиз. Ташлайман дейман, нимагадир бўлмаяпти ҳозирча.
Абдумалик ўз ошна-оғанийлари ва тенгқурларининг кўпчилиги сигерат чекиши, бундан ташқари мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам бу ёмон одат тарқалаётганини айтади.

- 8-9-синф бўлса, 15-16 ëшга кирган бола ҳисобда. Даже пастроқ ҳам бўлмаса. Фақат сигарет чекишмайди, кимдир нос ҳам чекади. Ëшлигида кимдир сигарет чекади, кимдир нос чекади. Масалан, ошналаримнинг 70 фоизи чекадида. Агар биз обший бундай ўтирадиган бўлсак болалар билан, 10 киши ўтирадиган бўлсак, 3-4 пачка сигарет чекиб кетилади, дейди Абдумалик.

Тамакига қарши кураш бўйича ЖССТ конвенцияси 2003 йил май ойида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида “тамаки эпидемияси” дея аталадиган ҳодисанинг глобализациясига жавоб тариқасида қабул қилинган. Бу ҳужжат тамаки маҳсулотлари нархи ва солиқларини ошириш, уларни вояга етмаганларга сотиш, реклама ва ҳомийликни тақиқлаш каби чораларни ўз ичига олади.

Ашаддий чекувчи бўлишига қарамасдан, Абдумалик бу чораларни қўллаб-қувватлайди. Сигарет нархи қимматроқ бўлганида, чекишни ташлаш учун қўшимча рағбат бўлар эди, дейди у.

- Масалан, биз чекаëтганимиз 2300 сўм туради. Ҳисобласак, ойига 66 минг просто так сигаретга кетаяпти. Менин нимам бўйича тақиқлаш керак чекишни. Масалан қайсидир ëшда, белгиланган жойларда, масалан ëш болалар кўрмайдиган, кўчада просто юриб чекишни нима қилиш керакда. Кўпчилик кўчаларда юради. Ëш болалар ҳам кўришади. “Менинг чекким келаяпти. Менинг кам жойим борми. У чекаяпти” дейди чекадида барибир, дейди 24 ёшли Абдумалик.

ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб йилига 5 миллионга яқин одам чекиш билан боғлиқ касалликлардан нобуд бўлади.

Одатан эркаклар орасида кўпроқ учрайдиган чекиш муаммоси кейинги 15-20 йил ичида аёллар орасида ҳам кўп учраётганини айтишади мутахассислар. Айниқса, ёш аёлларнинг тамакига кўпроқ ружу қўйганини кўриш мумкин. Шунингдек дунё бўйлаб 13-15 ёшдаги болалалрнинг 100 минг нафари кундалик равишда тамаки чекиши тахмин қилинади.

ЖССТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси мутахассисининг айтишича, Ўзбекистон учун ҳам болалар орасида тамаки чекиш кенг тарқалаётгани ташвишларга сабаб бўлмоқда.

Муаррихларга кўра, тамаки чекиш тарихи эрамиздан аввалги 5000 йилга бориб тақалади.
XS
SM
MD
LG