Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:02

Тасаввуфшунос олим Нажмиддин Комилов оламдан ўтди



Унинг тасаввуфга оид икки китоби нашр этилган. Шунингдек, Комиловнинг "Тафаккур карвонлари", "Бу қадимий санъат", "Дўстлик кўприклари" каби китоблари чоп этилган.

Комилов Тошкент Давлат университети, Шарқшунослик институти, Давлат ва Жамият қурилиши академиясида бир неча йиллар давомида фаолият кўрсатган.

Горбачев ҳуррияти дея тарихга кирган 1984-1990 йилларда Нажмиддин Комиловнинг ижтимоий сиëсий фаол палласи бошланди.

1990 йилда Нажмиддин Комилов "Эрк" партияси таъсис йиғилишида нутқ сўзлаб Ўзбекистон мустақил¸ эмин-эркин давлат бўлиши лозимлиги ҳақида фундаментал маъруза қилган эди.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Нажмиддин Комилов, 1999-2001 йилларда Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раиси лавозимида ишлади.

Комилов 1939 йилда Тожикистоннинг Панжакент туманида туғилган эди.

Нажмиддин Комилов вафоти муносабати билан унинг шогирдлари ва яқинларига микрофон тутдик.

Нажмидин Комиловнинг оламдан ўтганини Озодлик радиосига таниқли адабиëтшунос олима Суйима Ғаниева етказди:

- Ҳозиргина жуда катта олим, тасаввуф билимдони, ўзбек мумтоз адабиëтининг ҳам шеърини, ҳам насрини ниҳоят даражада яхши билган улкан олимимиз Нажмиддин Комиловдан жудо бўлибмиз. Бу воқеа нафақат дўстларининггина юрагини ëндирмайди, балки бутун адабиëт билан қизиққан, ўзимизнинг аждодларимизнинг ижоди билан қизиққан ҳамманинг юрагини вайрон қилади¸ дейди Суйима опа.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:59 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдошимиз Суйима опа¸ Нажмиддин Комиловнинг ўлими айниқса ëшлар учун йўқотиш бўлди деб афсусланди:

- Нажмиддинни йўқотганимиз ҳали анча кўп йиллар ҳис қилинади. Айниқса ëш авлод Нажмиддиннинг дарсида талабалар муддатидан илгари келиб хонада ўтиришарди¸ дейди таниқли олима.

Нажмиддин Комилов лекция ўқийдиган залга ҳаммадан олдин бориб ўтириб оладиган собиқ талаба¸ ҳозирда журналист Қудрат Бобожон Стокголмда яшайди.

Домла бизга эркин фикрлашни ўргарган эди, деб эслайди Қудрат:

- Эсимда бор ўша пайтда бизда махсус қонунлар қабул қилинаëтган эди талабаларнинг эркин қатнашиши дарсга. Ўша пайтда биз кераксиз ҳисобланган физкултура, военний кафедра дарслари ўрнига биз Нажмиддин аканинг кафедраси дарсларига бориб ўтирардик. Сабаби, таржима кафедрасининг домлалари кучли домлалар эди. Айниқса, Нажмиддин аканинг лекцияларига иштиëқ кучли эди. У филология факултети таржима кафедраси мудири эди адашмасам ўша пайтда. У менинг диплом раҳбарим ҳам эди. Биз у кишининг дарсларини кўпроқ эшитишни истардик бошқа домлаларга нисбатан. Умуман ўзининг эркин фикрлари билан ажралиб турарди Нажмиддин ака¸ деб эслайди Нажмиддин аканинг шогирди.

Нажмиддин Комиловнинг яна бир шогирди таниқли ëзувчи Улуғбек Ҳамдам хозир "Шарқ юлдузи" журнали бош муҳаррири¸ қатор романлар муаллифи. Агар адабиëтда бирор нарса ўрганган бўлсам¸ бунинг учун Нажмиддин акага бурчлиман, дейди суҳбатдош:

- Нажмиддин Комилов бизнинг устозимиз эди. Университетга кирган йилларимиздан бошлаб қарийб 25 йилдан бери домлани биламиз. Талабалик йилларимизда Нажмиддин аканинг уйларига ҳам бориб суҳбатларини олганмиз. Чунки яхши кўрардик домлани ҳам инсон сифатида, ҳам олим сифатида. Домланинг, айниқса, тасаввуф илми борасида ўзбек адабиëтида жуда катта ишни амалга оширганлигини қайд этиш керак. Биринчи навбатда мен шуни айтмоқчиманки, ўзбек адабиëти тасаввуф соҳасида жуда кўп ишлар қилинаяпти, жуда кўп олимларимиз бор. Яхши-яхши ишлар қилинаяпти. Ҳаммасига раҳмат айтган ҳолда Нажмиддин аканинг улардан битта фарқи шундан иборат эдики, Нажмиддин ака тасаввуфни системага сола билди¸ дея таъкидлайди таниқли ëзувчи.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:02 0:00
Бевосита линк


Олим бўлиш осон одам бўлиш қийин..

Нажмиддин Комилов ҳақида гапирар экан Суйима Ғаниева форс тилида айни мақолни келтирди. Ғаниева назарида¸ Комилов нафақат буюк олим, балки катта қалбли инсон бўлган.

Таниқли ëзувчи Аҳмад Аъзам¸ Нажмиддин Комиловнинг инсоний қадриятларига гувоҳ бўлган бир дўст сифатида гапиради:

- Шунча буюк олимлигига, жуда катта алломалигига қарамасдан жуда содда, камтар, яхши инсон эдилар. Қачонки биров ëрдам сўраб борса, ҳеч қачон йўқ демаганлар. Менинг ўзимга ҳам неча марта ëрдам берганлар. Масалан, менинг укам Қуддус Аъзамов Рус тили ва адабиëти институтини битирган. Мен бориб “Нажмиддин ака, шуни шогирдликка олсангиз” десам, бажонидил олиб, аввал унга эски имлони ўргатиб, ундан кейин Қодирийнинг асл матнини ўрганишга, русча таржималар билан чоғиштиришга рухсат берганлар¸ дейди мунаққид.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:43 0:00
Бевосита линк

Нажмиддин Комиловнинг тасаввуф борасидаги асарлари ғарбдаги мутахассислар тарафидан қадрланади.

Германиянинг Ҳумболд университети профессори Ингаборг Балдауф назарида Комилов асарлари ҳақида фикр билдириш учун ҳеч бўлмаганда Комилов даражасида тасаввуфни билиш лозим.

Ўзбекистонлик олим Иброҳим Ҳаққулов эса етук олимлар бир-бир тарк этиб ҳувиллаб қолган илм боғи тақдиридан хавотирда:

-Катта йўқотиш. Бунақа олим яна қачон пайдо бўлади, пайдо бўладими йўқми бу ҳам бир муаммо. Мана шундай билағон олимлар бугун биз учун сувдай, ҳаводай зарур эди. Уларнинг ўрнини босадиган одамлар афсуски кундан кунга камайиб кетаяпти, дейди Иброҳим Ҳаққул.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:20 0:00
Бевосита линк

Эл юрт дарди билан яшаган олим

Горбачев ҳуррияти дея тарихга кирган 1984-1990 йилларда Нажмиддин Комиловнинг ижтимоий сиëсий фаол палласи бошланди.

Аввалига у университет кафедрасидан туриб ўзбек талабалари шуурига эркин фикрларни жойлай бошлади.

Кейин эса қайта қуриш даври тиклаган минбарлардан туриб эркинлик¸ эгаменлик ҳақида фикрлар билдирди.

1990 йил апрел ойида Нажмиддин Комилов Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси таъсис йиғилишида нутқ сўзлаб Ўзбекистон мустақил¸ эмин-эркин давлат бўлиши лозимлиги ҳақида фундаментал маъруза қилган эди.

Нажмиддин Комилов билан ўша пайтда бир сафда бўлган ëзувчи Эркин Аъзамов эслайди:

- Нажмиддин ака, Оллоҳ раҳмат қилсин, ҳеч қачон халқнинг дардидан, халққа керали ғоялардан ўзларини четга олмаган. Ҳамма вақт мана шу нималарга ўзларини ўртага урган, олдинги қаторда юрган одамлар. Умуман афкор оммани етакловчи, афкор омманинг лидерларидан бири олимлар орасида ҳам, оддий одамлар орасида ҳам¸ дейди ëзувчи Эркин Аъзамов.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Нажмиддин Комилов, 1999-2001 йилларда Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раиси лавозимида ишлади.

Нажмиддин Комилов билан кейинчалик суҳбатлашганимизда МСК раиси бўлган даврларни эсламасликка ҳаракат қилар эди. Қўйинг шу гапларни Шуҳратжон, келинг Огаҳийдан гаплашайлик, дер эди.

Дарду дилим онға дедим,
Дема они манғо деди,
Ман сенга ошиқ бўлибман.
Лозим эрур анғо деди.

Огаҳийнинг бу мисралари Нажмиддин Комиловнинг севган сатрлари эди.

Огаҳий энди сенга ўлмакдан ўзга чора йўқ

Хива хонлигида улкан вазир бўлган Огаҳий шахси совет даврида тадқиқот учун тавсия қилинмаган эди. Айнан Комилов жасорати боис Ўзбекистонда Огаҳий ижоди кенг тадқиқ ва тарғиб бўлди.

Комиловни ўлимидан бир кун олдин бориб кўрганида Суйима опа Огаҳий ҳақида суҳбатлашганини айтади:

- Нажмиддин билан биз сўнгги бор гаплашганда сўзни Огаҳийдан бошлади. Нажмиддин Огаҳий ижодини ўрганган. У пайтда бу кенг маънода ҳам ғоявий жиҳатдан, ҳам бадиий жиҳатдан ўрганиш у қадар кун тартибига қўйилмаган эди. Нажмиддин ана шундай нарсани бўйнига олган эди¸ дейди Суйима Ғаниева.

Огаҳий энди сенга ўлмакдан ўзга чора йўқ¸
Чин букун жонимда дардим бениҳоя кўрмишам.
XS
SM
MD
LG