Линклар

logo-print

Жаҳон банки: Жорий йилда озиқ-овқат қимматлади


Ўзбекистонда йил бошидан бери нарх-наво нисбатан барқарор бўлиб тургани айтилмоқда.

Ўзбекистонда йил бошидан бери нарх-наво нисбатан барқарор бўлиб тургани айтилмоқда.

Жаҳон банки дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошаётганидан ташвиш билдирмоқда. Халқаро молия идораси мутахассисларининг айтишича, нарх-навонинг ошишига нефтнинг қимматлагани ва об-ҳавонинг паст келгани сабаб бўлмоқда. Бироқ жорий йилнинг серҳосил бўлиши кутилаётгани туфайли нархлар яна пастлаши башорат қилинмоқда.

Бундан бир йил аввал озиқ-овқат маҳсулотлари мисли кўрилмаган даражага чиқиб, бир неча ой ичида яна пастлаган эди. Бу ҳолат кўпчилик учун кутилмаган қийинчиликларни келтириб чиқарди ва унинг такорорланиши истаётганлар топилмаса керак.

Шу боисдан Жаҳон банки чоршанба куни эълон қилган ҳисобот кўпчиликнинг диққатини тортмоқда.

Бош қароргоҳи Ваишнгтонда жойлашган жаҳон молиявий идораси яқинда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, йил бошидан бери нарх-наво дунё бўйлаб ўртача 8 фоизга кўтарилган.

Жаҳон банкининг етакчи иқтисодчиси Хосе Кеста чоршанба кунги матбуот анжуманида жумладан бундай деди:

- Ҳозирда нарх-наво даражаси 2011 йил декабр ойига солиштирганда 8 фоизга юқорироқдир. Лекин 2011 йил феврал ойида кўрганимиз рекорд нархлардан 6 фоиз пастроқдир, деди мутахссис.

Жаҳон банкининг квартал ҳисоботига кўра, гуручдан ташқари кундалик эҳтиёж молларининг барчаси қимматлаган. Дунё бўйлаб доннинг нархи ўртача 6 фоиз, шакарнинг нархи 5 фоизга ошган.

Жаҳон банкига кўра, нархларнинг юқорига ўрмалашига энерегия ташувчи воситларининг баҳоси ошаётгани ва йилнинг илк ойларида об-ҳавонинг паст келгани сабаб бўлган.

Лекин ҳисоботда йилнинг иккинчи ярми учун некбин башоратлар ҳам бор.

Унда айтиличшиа, йилнинг қолган қисми ва 2013 йил учун ҳосилдорлик прогнозлари анча оптимистикдир ва бу озиқ-овқат нархлари тарози палласини мувозанатда ушлаб туришга ҳисса қўшиши мумкин.

2010 ва 2011 йилда нархлар ошишига жавобан озиқ-овқат ширкатлари асосий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажимини оширган эди.

Лекин озиқ-овқат нархлари тенденциясини кузатувчи мутахассислар келажакни айтиб берадиган башоратгўй эмас.

Жаҳон банки ва Озиқ-овқат дастури 2012-13 йиллар учун оптимистик таҳлилларни бериш билан биргаликда, келаси ойлар учун берилаётган об-ҳаво прогнозлари нотўғри бўлиб чиқса, жаҳон озиқ-овқат заҳираларида муаммолар пайдо бўлишидан ҳам огоҳлнатирмоқда.

БМТ Озиқ-овқат дастурининг иқтисодчиси Консепсион Калпе нарх-наволарнинг ошмаслиги ёки ҳатто тушишини айтиш учун етарли асослар бўлса-да, баъзи таҳликалар ҳам сақланиб қолмоқда, дейди.

- Жаҳон бозорида кўплаб хавфлар бор, чунки жаҳон бўйлаб мавжуд заҳиралар даражаси анчайин пастлигини айтиш мумкин, яъни улар керагидан кўра камроқдир. Шунинг учун агар бирор кутилмаган ҳол рўй берса, масалан ҳосил кам бўлса, унинг таъсирини юмшата оладиган заҳира бўлмайди ва бу охир-оқибат истеъмолчи тўлайдиган нархга таъсир қилади, дейди иқтисодчи.

Жаҳон банки ҳисоботи хулосасида ҳам, ишлаб чиқаришга оид кутилаётган ижобий натижаларга эришилмаса, “жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархлари сезиларли юқорилаши мумкинлиги шунинг учун ҳар қандай сценарийга тайёр бўлиб туриш керак”, дейилади.

Жаҳон бўйлаб нарх-наволар ошиши тенденцияси кузатилаётган бўлса, Ўзбекистонда жорий йилда озиқ-овқат нархлари барқарор қолгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG