Линклар

2012 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бюджетининг даромад қисми 26,2 фоизга кўпайди ва 4 503,9 млрд. сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистон статистикасига кўра, солиқнинг Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,7 фоиз камайтирилишига қарамай, бюджетнинг даромад қисми кўпайган. Бунга солиқларни йиғиб олиш кўрсаткичи ошгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон Молия вазирлиги 2012 йилда солиқнинг Ялпи ички маҳсулотга нисбатан миқдори яна 6.5 фоизга қисқартирилишини ва 21,4 фоизни ташкил этишини билдирмоқда. 2000 йилда бу кўрсаткич деярли 28 фоизни ташкил этар эди.
XS
SM
MD
LG