Линклар

Грузия Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев котибиятининг собиқ раҳбари Оксана Малеваннаяни Қирғизистонга қайтармайди.

Грузия Бош прокуратурасининг билдиришича, Малеванная бу мамлакатдан сиёсий бошпана сўраган, шунинг учун унинг мақоми аниқланмагунича Малеванаяга Тбилисида яшашга рухсат берилган.

Қирғизистон томони “Бакиевнинг мафкурачиси” деб аталадиган Оксана Малеваннаяни 2010 йил 7 апрел воқеалари айбдорларидан бири сифатида қидирувга берган.

2010 йилнинг 7 апрелида Бишкекда содир этилган инқилоб пайтида ҳукумат кучлари томонидан норозиларга ўқ отилиши оқибатида 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG