Линклар

Усама бин Ладиннинг оиласи Покистондан чиқариб юборилган. Покистон расмийларига кўра, Ал-Қоида собиқ лидерининг уч беваси фарзандлари билан учоқда Саудия Арабистонига жўнатилган.

Покистон ҳукумати бин Ладин Исломобод яқинидаги ўз уйларидан бирида 2011 йилнинг 2 май куни АҚШ ҳарбийлари томонидан ўтказилган амалиёт оқибатида ўлдирилганидан сўнг, унинг беваларини ҳибс қилган эди.

АҚШ ҳарбийлари бин Ладин жасадини денгизга улоқтиргани хабар қилинган. Амалиёт чоғида Ал-Қоида раҳбарининг оиласига зиён етмагани айтиб келинади.
XS
SM
MD
LG