Линклар

logo-print
Минск милицияси Белорус мухолифати митингида иштирок этаётган пайтда қўлга олинган Россиянинг 14 фуқаросини ҳибсдан озод қилди. Озод қилинганлардан 8 таси “Яблоко” партияси ёшлар қанотининг аъзоларидир.

“Новости” ахборот агентлигининг хабар беришича, қўлга олинган Россия фуқароларидан бармоқ излари, паспортларининг ксеронусхалари олинган. Ҳибсдан озод қилинган россияликлар бугун Москвага қайтадилар.

Белорус мухолифати ҳар йили 1986 йилда содир бўлган Чернобил АЭСидаги ҳалокат қурбонлари хотирасига намойиш ўтказади.

Жорий йилда намойишчилар Белрорусда режалаштирилган янги АЭСни қурмасликни, сиёсий маҳбусларни озод этилишини талаб қилди. Мухолифат намойишида бир ярим мингдан ортиқ одам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG