Линклар

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутассадиси Кэтрин Эштон Украинанинг қамоқда сақланаётган собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко аҳволидан ташқиш билдирди.

Бундан олдинроқ Германия президенти шу муносабат билан Украинага сафар қилишдан бош тортган эди. Германия президенти Йоахим Гаук матбуот хизматининг билдиришича, немис раҳбари Ялтада ўтадиган Марказий Европа давлат раҳбарлари йиғинига боришдан бош тортган.

Россия билан Украина манфаатларига зид шартнома тузганликда айбланиб 7 йилга қамалган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко қамоқда унга нисбатан қийноқ қўлланилганини айтиб, очлик эълон қилган эди.

Украина президенти Виктор Янукович Бош прокуратурага Юлия Тимошенко иддаосини текшришни топширган.
XS
SM
MD
LG