Линклар

logo-print
27 апрел куни жума намозидан сўнг Қирғизистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларида ёмғир сўраб 2 ракатли ал Истиско намози ўқилади.

Қирғизистон муфтиятининг билдиришича, бу борада муфтий Чубак хожи Жалилов махсус кўрсатмани имзолаган. Кўрсатмага биноан жума намозидан сўнг барча имомлар ўз жамоати билан далаларга чиқиб, ёмғир сўраб икки ракат намоз ўқишлари керак.

Муфтият Қирғизистонда баҳор фасли қурғоқчилик билан бошлангани туфайли мана шундай қарор қабул қилинганини билдирди.

Қирғизистон синоптиклари эса 27 апрел куни ёмғир ёғиши кутилаётганини хабар қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG