Линклар

АҚШнинг 9000 га яқин ҳарбийси Япониянинг Окинава оролини тарк этади.

Франс Пресс ва Ассосиэйтед Пресс ахборот агентликлари хабарига кўра, Америка аскарларининг Гуам ва Тинч океанидаги бошқа оролларга кўчирилиши режаланган.

АҚШ ва Япония эълон қилган қўшма баёнотда бу Японияни яхшироқ мудофаа қилиш мақсадида амалга оширилиши билдирилган.

АҚШ аскарларининг Окинавадан қачон кўчирилиши ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG