Линклар

Ўшда сув тошқини рўй берди


Сув тошқини рўй берган Ўш вилоятининг Қурмонжон-Датк қишлоғи, 2012 йил 26 апрел.

Сув тошқини рўй берган Ўш вилоятининг Қурмонжон-Датк қишлоғи, 2012 йил 26 апрел.

Қирғизистон жанубида жойлашган Ўш вилоятида 26 апрел куни рўй берган тошқинлар оқибатида камида 200та уйга шикаст етди.

Маҳаллий расмийларга кўра, жала оқибатида ҳосил бўлган тошқин ва ер кўчкиларидан қатор шаҳар ва қишлоқлар зарар кўрган.

Табиий офат натижасида чорва ва уй ҳайвонлари нобуд бўлган, ўнлаб гектар экин майдонини лой босган.

Деҳқонлар жўхори ва буғдой майдонларини тозалаш ва қайта экиш ишлари учун маблағ кераклигини айтмоқда.

Тошқин рўй берган жойларда тозалаш ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG