Линклар

logo-print

Олланд ниқобни тақиқловчи қонунни бекор қилмоқчи эмас


Франция президенти лавозимига даъвогарлар Ф.Олланд (ч) ва Н.Саркози.

Франция президенти лавозимига даъвогарлар Ф.Олланд (ч) ва Н.Саркози.

Социалистик партиядан Франция президенти лавозимига даъвогарлик қилаётган Франсуа Олланд, агар президент этиб сайланса, муслималарнинг жамоат жойларида бурқа кийиши ёки юзига ниқоб тақишини тақиқловчи қонунни бекор қилмаслигини айтди.

Танқидчилар иқтидордаги президент Николя Саркози ташаббуси билан қабул қилинган ушбу қонун муслималарни жамиятдан ажратиб қўяди, деган фикрда.

Францияда 6 май куни ўтказиладиган президент сайловининг иккинчи босқичида Олланд ва Саркози куч синашади.

Ижтимоий сўров натижалари Олланднинг сиёсий рақибидан олдинда бораётганини кўрсатган.

Ҳозирда икки даъвогар 22 апрел кунги сайловнинг биринчи босқичида ўнг радикал қарашдаги Миллий жабҳа раҳбари Марин Ле Пен учун овоз берган фуқароларни ўзига оғдиришга уринмоқда.

27 апрел куни RTL радиосига берган интервюсида Олланд бўҳрон пайтида иқтисодий иммиграцияни чеклаш мақсадга мувофиқ эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG