Линклар

Ëш қизлар ўртасида машҳур Барби қўғирчоқларининг ҳаëтдаги нусхасига айланишни иддао қилган рус модели кўпчиликка Россиядаги пластик операциялар даҳшатидан бир эслатмадир.

Асли Украинада туғилган рус модели Валерия Лукянованинг Барбига айланиш учун неча марта пластик жарроҳлик столига ëтгани аниқ эмас.

Аммо айтилишича¸ Валериянинг кўпчилик назарида "гўзаллик тимсоли"га айланган Барбига айланиш йўлида чеккан азиятлари ўзини оқлаган ва бугунга келиб у рус тилли Интернетдаги энг машҳур қизлардан биридир.

Айни пайтда¸ Валерия Барбига айланиш учун пластик операциялар занжирига боғланган рус қизларининг биринчиси ҳам сўнгги ҳам эмас.

90-йиллардан бери россиялик аëллар орасида кенг урфга айланган пластик жарроҳлик мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг энг кам назоратга олинган соҳаси ҳисобланади.

Ҳозирга қадар Россияда пластик жарроҳлик амалиëти оқибатида қанча мижознинг ўлиб¸ қанчаси соғлиғига жиддий зиëн еткизилганига оид бирор маълумот эълон қилинган эмас.

Айни пайтда¸ айрим Россия Интернет нашрлари пластик жарроҳлик даҳшатларидан огоҳлантирувчи мисолларни йиғиб¸ уларни ҳужжатлаштириш билан шуғулланмоқдалар.

Шундай бўлса-да¸ бу ҳужжатлар Валерия Лукянова кабиларнинг Барбига айланиш йўлидаги қурбонликлардан қайтариш учун етарли бўлмаëтган кўринади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG