Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:54

Ўзбекистон "Силикон водийси" нега кимсасиз?


Ўзбекистондаги таниқли олимлар бирин кетин оламдан ўтмоқда. Уларнинг бўшаган ўрнига ëшлар орасида талабгорлар нега кам? Бу савол "Қурултой"га мавзу бўлди.


"Қурултой" қатнашчиларига тақдим этилган савол "Ўзбек ëшларидан нега олимлар кам етишмоқда?" деган мазмундадир.

Нега бундан 30 йил олдин Марказий Осиëнинг энг етакчи илм маркази бўлган Ўзбекистон бугун бу борадаги ўз мавқеини бой бермоқда?

Совет Иттифоқи тарқалиши арафасида Ўзбекистонда 70 та олийгоҳ ва 50 та илмий тадқиқод институти фаолият олиб борар эди.

Бу илм даргоҳларида нейрохирургиядан тортиб космосда материаллар қаршилигигача бўлган хос илмлар ҳижжаланган эди.

Бугун муқобил энергия ўлароқ устивор деб Ғарбда ўрганилаëтган иссиқлик физикаси бобида Ўзбекистонда алоҳида институт қурилиб¸ бугунги бозоргир мавзуни махсус тадқиқ қилиш билан шуғулланар эди.

Ўтган 20 йил мобайнида бу тадқиқод институтларининг кўпчилиги ëпилиб кетди.

Бу илм даргоҳларидаги кекса олимларнинг оламдан ўтиб ўринларига янгилари келмагани Ўзбекистонда илм-фан таназзулининг сабабларидан бири сифатида кўрилади.

Бугунги "Қурултой" эшиттиришида Ўзбекистон Фанлар академияси ëш олимлар кенгаши аъзоси¸ иқтисодчи олим Шуҳрат Отажонов¸ Россиянинг Новосибирск ўлкасида кардиохирургия бўйича илмий иш ëзаëтган 29 яшар врач Сардорбек Раҳмонов иштирок қилди.

Шунингдек бугунги баҳсда Британияда таҳсил олиб АҚШдаги транспорт ширкатида ишлаëтган ëш ўзбек мутахассиси Аҳмаджон¸ таҳлилчи Камолиддин Раббимов¸ Ўзбекистондаги”Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдам ҳам қатнашди.

Таниқли олим Нажмиддин Комилов ўлими муносбати билан гапирган олим Иброҳим Ҳаққулов етук ўзбек олимлар ўлиб ўрнини ëшлар тўлдирмаганидан нолиган эди.

Профессор Иброҳим Ҳаққулга кўра¸ илм бир боғ ва бу боғ заминида навқирон ниҳоллар унмаса¸ бу боғ қуриб адо бўлади.

Ëш олимларни бир ерга тўплаб улардан самарали фойдаланиш ғояси АҚШнинг Сан-Франсиско шаҳрида малга оширилган.

"Силикон водийси" деб ном чиқарган бу масканда энг яхши шарт-шароитларда ëш олимлар оламшумул кашфиëтлар қилишмоқда.

Бундай марказ яратиш ишлари Россия¸ Хитой¸ Ҳиндистон ва Европада ҳам олиб борилмоқда.

Хўш¸ Марказий Осиëнинг илм маркази деб ном чиқарган Ўзбекистон "Силикон водийси" нега кимсасиз?

Бу савол жавобини "Қурултой"да излаймиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:33 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG