Линклар

logo-print
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди 26 апрел куни гурланлик 3 нафар диндор - Исмоил Жуманиёзов, Эргаш Жуманиёзов ва Алланазар Тожимуратовлар иши бўйича қарор чиқарди.

“Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабарига кўра, маҳкамада барча томонлар фикрлари эшитилган, таклиф қилинган гувоҳлар тингланган¸ аммо судланувчилар барча айбловларни рад қилган.

Тергов даврида қўйилган айбловлар суд жараёнида ўз тасдиғини топмагани боис суд ҳакамлари ишни қайта терговга юбориш ҳақида қарор чиқарган.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244.2-модаси 1-қисми, 244.1-модаси 3-қисми “а” банди бўйича айблов эълон қилинган уч судланувчи устидан маҳкама 18 апрел куни бошланган эди.
XS
SM
MD
LG