Линклар

27 апрел куни Днепропетровск шаҳрида портлаш рўй берганига қарамай, Украина футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионати хавфсизлиги таъминланишини маълум қилди.

- Биз Европа чемпионати қатнашчилари ва меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўрамиз, - деди Евро 2012 чемпионатининг хавфсизлик бўйича раҳбари Александр Бирсан.

Украина 8 июндан 1 июлга қадар Полша билан бирга футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилади.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 27 апрел куни Днепропетровск шаҳрида амалга оширилган қатор портлашлар оқибатида 27 киши яраланганини маълум қилди.

Вазирлик матбуот котиби яраланганлар орасида тўққиз бола ҳам борлигини билдирди. Портлаш учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG