Линклар

logo-print
Украинанинг Днепропетровск шаҳрида содир этилган портлаш қурбонлари сони 29 кишига етди. Портлашда яраланган 8 кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Европа Иттифоқи расмийси Кэтрин Эштон “портлашдан ташвишга тушганини” айтиб, Украинага Европа Иттифоқи номидан ёрдам таклиф қилди.

УЕФА эса июн ойида Украина ва Полшада ўтадиган Европа футбол чемпионати чоғида хавфсизлик таъминланишига ва Днепропетровскдаги портлаш чемпионатнинг ўтказилишига тўсиқ бўла олмаслигига умид билдирди.

Аввал 27 декабр куни Днепропетровскда содир бўлган портлашда камида 27 киши яралангани маълум қилинган эди. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олнгани йўқ.
XS
SM
MD
LG