Линклар

logo-print

Нидерланд суди хорижликларга наркотик сотишни тақиқловчи қарорни бекор қилмади


Нидерланд суди кофе –шоп эгаларининг хорижий сайёҳларга енгил наркотиклар сотишни тақиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарорини бекор қилиш даъвосини қаноатлантирмади.

Агар кофе-шоп эгалари апелляцион судда ҳам ютқазсалар, у ҳолда ҳукумат қарори жорий йил якунида амалга киритилади. Қарор кучга кирса, кофе-шоплардан енгил наркотик сотиб олишга фақат Нидерланд фуқаролари ҳақли бўладилар.

Нидерланд Европада наркотиклар борасидаги энг либерал қонунчиликка эга бўлган давлатдир. Ҳукумат Европанинг бошқа давлатларидан келган сайёҳлар Нидерланддаги кофе-шоплардан сотиб олган наркотикларни тақиқланганига қарамай ўз давлатларида қимматроқ баҳода сотаётгани сабабли хорижликларга нароктик сотмаслик тўғрисидаги қарорни чиқарган.
XS
SM
MD
LG