Линклар

БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Нави Пиллей хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Чен Гуанчен аҳволидан ташвиш билдирди.

Чен Гуанчен ўтган якшанба куни уй қамоғидан қочган эди ва айни пайтда кўзи ожиз бўлган ҳуқуқ фаолининг қаерда экани номаълум.

Нави Пиллей хитойлик ҳуқуқ фаолининг оиласи тақдиридан ҳам ташвиш билдирди. Чен Гуанчен интернетга жойлаштирилган видеомурожаатида Хитой расмийларидан ўз оиласи аъзоларининг калтакланиши юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилган.

Чен Гуанчен 4 йиллик қамоқ муддати якунланганидан сўнг деярли 20 ойдан бери уй қамоғида сақланаётган эди.
XS
SM
MD
LG