Линклар

Шимолий Корея ядровий синовга тайёргарлик кўраётганликда гумонланмоқда


Сунъий йўлдош орқали олинган фотосуратлар Шимолий Кореядаги ҳарбий полигонда ядровий қуролни синовдан ўтказиш учун тайёргарлик кўрилаётганидан далолат бермоқда.

Associated Press агентлигига 8 мартдан 18 апрел оралиғида таҳлил қилинган фотосуратларни Жанубий Корея ва АҚШ олимлари тақдим этишган.

Бундан аввал Жанубий Корея разведкаси Шимолий Кореядаги ядровий полигон ҳудудида янги тоннел қурилаётганини, бу эса учинчи ядровий синовга тайёргарлик кўрилаётганидан дарак эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG