Линклар

Хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуанчен Шандун вилоятида уй қамоғидан қочгач Пекинга етиб борган ва АҚШ элчихонасида яширинган. Бу ҳақда Би-Би-Си радиосига унинг дўстларидан бири хабар берган.

АҚШ Давлат департаменти ва Пекиндаги АҚШ элчихонаси ҳозирча бу хабарни шарҳлагани йўқ.

Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Нави Пиллэй хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Чен Гуанчен ўтган якшанба куни уй қамоғидан қочганидан бери бедарак эканидан ташвиш билдирганди.

Чен Гуанчен 4 йиллик қамоқ муддати якунлданганидан сўнг деярли 20 ойдан бери уй қамоғида сақланаётган эди.
XS
SM
MD
LG