Линклар

Саудия расмийси Олий Мажлис Сенатида қабул қилинди


Саудия Арабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси А.б.М.Ал аш-Шайх.

Саудия Арабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси А.б.М.Ал аш-Шайх.

Саудия Арабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси Абдулла бин Муҳаммад Ал аш-Шайх бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатида қабул қилинди.

УЗИНФОРМ ахборот портали хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони парламентлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ва назорат фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Учрашувда томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро долзарб масалалар хусусида фикр алмашилган.

Саудия Арабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси Абдулла бин Муҳаммад Ал аш-Шайх 24 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашган эди.

Жорий йилнинг 1 мартидан 21 апрелига қадар 4125 нафар ўзбекистонлик зиёратчи "Кичик ҳаж" амалини бажариш учун Саудия Арабистонида бўлди.

Муқаддас Ҳаж зиёратчи амалларини бажариш мақсадида ҳар йили беш минг ўзбекистонлик Саудия Арабистонига боради.
XS
SM
MD
LG