Линклар

Қандаҳордаги ҳужумда икки жанггари ва икки хавфсизлик ходими ўлди


Афғонистон расмийлари мамлакат жанубида жойлашган Қандаҳор вилояти ҳокимлиги биносида хавфсизлик хизмати ходимлари икки жанггарини отиб ўлдирганини маълум қилди.

Қролли тўқнашув пайтида икки нафар хавфсизлик ходими ҳам ўлган.

Хабарларга кўра, портловчи камзулдаги автомат ва гаранаталар билан қуролланган жанггарилар текширув пунктидан ўтишга муваффақ бўлган ва ҳокимият биносига ҳужум қилган.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, қуролли тўқнашув ярим соатча давом этган.

Ҳужум пайтида Қандаҳор вилояти ҳокими Торялай Вийсага зарар етмаган.
XS
SM
MD
LG