Линклар

Олий Мажлис делегацияси АҚШга сафар қилмоқда


ЎР Олий Мажлисининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси С.Сафоев.

ЎР Олий Мажлисининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси С.Сафоев.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация АҚШга сафар қилмоқда.

Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармасида пайшанба куни Ўзбекистон вакиллари билан Америка сиёсий доиралари вакиллари, журналистлар ва мутахассислар ўртасида давра суҳбати бўлди.

“Америка овози” радиоси хабарига кўра, Сенатор Содиқ Сафоев ташрифдан мақсад Ўзбекистон қонунчилиги ва парламент фаолиятида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида гапириб бериш, фикр алмашиш ва АҚШнинг демократик тажрибасидан фойдаланиш эканини айтган.

Ўзбекистон парламенти делегациясининг Конгресс аъзолари билан музокаралар олиб бориши, АҚШ Хавфсизлик кенгаши, Давлат департаменти ва бошқа ташкилотлар расмийлари билан учрашишни режаланган.

Ташриф Конгресси қошидаги “Очиқ дунё” дастури ҳамда АҚШнинг Демократия институти таклифига биноан амалга ошмоқда.
XS
SM
MD
LG