Линклар

Россия ва Хитой 15 миллиард долларлик шартномалар имзолади


Россия Президенти Д.Медведев (ў) ва Бош вазир ўринбосари О.Шувалов, Москва, 2011 йил 19 декабр.

Россия Президенти Д.Медведев (ў) ва Бош вазир ўринбосари О.Шувалов, Москва, 2011 йил 19 декабр.

Россия ва Хитой делегациялари 15 миллиард долларлик 27та шартнома имзолади.

Буни Москвада Хитой Бош вазири ўринбосари Ли Кэцян юзлаб хитойлик тадбиркор иштирок этган Россия-Хитой бизнес форумида эълон қилди.

Хитой расмийси имзоланган шартномалар “транспорт, энергетика, коммуникация, юқори технологиялар ва инвестиция лойиҳалари”ни ўз ичига олишини билдирди.

Форумда Россия ҳукумати номидан Бош вазир ўринбосари Олег Шувалов қатнашди. Хитой Россиянинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Интерфакс ахборот агентлиги маълумотига кўра, 2011 йилда ўзаро савдо ҳажми 79,25 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG