Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шанба куни юзлаб одам мамлакат ҳукуматига қарши ва Жанаўзен шаҳрида исёнлар уюштиргани иддао қилинган 37 фуқаронинг қўйиб юборилиши талаби билан намойиш ўтказди.

Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, намойиш пайтида 10 киши, жумладан, мухолифат аъзолари ҳам полиция томонидан қўлга олинган.

Гувоҳлар айтганига асосланган бу хабар ҳозирча мустақил манъбалар томонидан тасдиқланмади.

Ўтган йил декабр ойи ўртасида Жанаўзен шаҳрида ҳукуматга қарши рўй берган исёнлар пайтида 16 одам полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG