Линклар

logo-print
Татаристонда шанба куни полиция 2010 йилдан буён Интерпол қидирувида бўлган 36 ёшли ўзбекистонликни қўлга олган.

Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таянган ҳолда хабар тарқатган Россия оммавий ахборот воситалари қўлга олинмиш шахс исмини келтирмаган.

Татаристон туманларидан бирида фермерлик билан шуғулланиб юрган бу киши, маълумотларга кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси билан, яъни “конституциявий тузумга тажовуз қилганлик”да айбланмоқда.

Айни пайтда Қозондаги ҳибсхонада ушлаб турилган ўзбекистонликнинг юртига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

“Комсомольская правда” газетаси версиясига кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистонда инқилоб уюштиришга уринган.
XS
SM
MD
LG