Линклар

Олмаотада уч намойишчи 15 суткага қамалди


28 апрел куни Олмаотада бўлиб ўтган "норозилар митинги".

28 апрел куни Олмаотада бўлиб ўтган "норозилар митинги".

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида кеча бўлиб ўтган митингда фаол иштирок этгани учун “Ор.Руҳ.Ҳақ” жамоатчилик ташкилоти раҳбари Бахитжан Тўрегўжин, рассом Қанат Ибрагимов ва фуқаролик жамияти фаоли Лариса Бояр 15 суткага қамалди. Яна уч фаолга тақрибан 200 доллардан жарима солинди.

“Норозилар митинги” номи остида 28 апрел куни Олмаотада ўтказилган тадбирда намойишчилар Жанаўзен воқеалари бўйича судланаётган 37 кишининг озод қилинишини талаб қилганлар.

Ўтган йил декабр ойи ўртасида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида аксилҳукумат намойиши чоғида 16 киши полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилганди. Бу иш бўйича полициячилардан ташқари, қозоғистонлик мухолифатчилар, фуқаролик жамияти фаоллари ва бевосита жанаўзенлик нефтчилардан бир қанчаси судланаётганди.
XS
SM
MD
LG