Линклар

logo-print

Сурияда тўқнашувлар давом этмоқда


Суриянинг Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган Латакия минтақасида қуролланган мухолифатчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Сурия давлат телевидениеси хабарларига кўра, қайиқларда қирғоққа сузиб келган исёнчилар ҳарбийларга ҳужум қилган. Ҳар икки томондан қурбонлар бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ маҳаллий ҳуқуқ фаоллари Дамашқ яқинида тўқнашув содир бўлгани, пировардида мухолифат сафига қўшилган камида 10 ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилгандилар.

12 апрелдан Сурияда ўт очишни тўхтатиш қарори олинганига ва бу мамлакатга халқаро кузатувчилар келганига қарамай, ҳукумат ва мухолифат кучлари ўртасида ҳар куни тўқнашувлар содир бўлаётгани ҳақида хабарлар келиб турибди.
XS
SM
MD
LG