Линклар

Мисрлик салафийлар сайловда собиқ иҳвончини қўлламоқчи


Миср президентлигига номзод Абдул-Мунайм Абул Футуҳ.

Миср президентлигига номзод Абдул-Мунайм Абул Футуҳ.

Мисрда салафийларнинг “Ан-Нур” партияси президентлик сайловида мўътадил исломий сиёсатчи Абдул-Мунъим Абул Футуҳни қўллаш қарорига келди.

Аввал “Иҳвонул-муслимийн”, яъни “Мусулмон биродарлар” ҳаракати лидерларидан бири бўлган Абул Футуҳ ўтган йили ҳаракат сафидан чиқарилган бўлиб, ҳозирда у мустақил номзод сифатида президентлик пойгасида қатнашмоқда.

Миср президенти лавозимига ҳаммаси бўлиб 13 киши даъвогарлик қилмоқда. Президентлик сайловининг биринчи босқичи 23-24 май кунларига белгиланган.
XS
SM
MD
LG