Линклар

Мисрлик ислоҳотчи Ал-Барадей сиёсий партия тузди


Муҳаммад Ал-Барадей.

Муҳаммад Ал-Барадей.

Мисрда ислоҳотлар учун ҳаракати лидери Муҳаммад Ал-Барадей янги партия тузди. Унинг айтишича, Конституциявий партия деб ном олган янги сиёсий ташкилотнинг мақсади мамлакатдаги демократик ҳаракатни сақлаб қолишдир.

Мазкур партиянинг ташкил этилиши Ал-Барадейнинг сиёсатга қайтганини англатади. Январ ойида унинг президентлик сайловида иштирок этишдан бош тортиши 2011 йил февралида президент Ҳусни Муборак режимини ағдариб ташлаган халқ исёнининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлмиш либераллар ва ислоҳотчилар учун сезиларли зарба бўлганди.

Мисрда президентлик сайловининг биринчи босқичи 23-24 май кунларига ўтказилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG