Линклар

logo-print

Сурияга қуроллар олиб кетаётгани тахмин қилинган кема тўхтатилди


Ливаннинг Селаата портида тўхтаган "Lutfallah II" кемаси, 2012 йил 27 апрел.

Ливаннинг Селаата портида тўхтаган "Lutfallah II" кемаси, 2012 йил 27 апрел.

Ливаннинг разведка хизмати суриялик исёнчиларга қуроллар олиб кетаётгани иддао қилинган кема экипажи аъзоларини сўроқ қилмоқда.

Ливан армияси маълумотига кўра, Сиерра Леон байроғи кўтарилган “Лутфулла II” номли кема бортидаги контейнерларда автоматлар, артиллерия снарядлари, гранатамётлар ва бошқа турдаги қуроллар топилган.

Хабарларга кўра, кема Ливаннинг Селаата портига Ливиядан келган.

Сурия ҳукумати президент Башар Ал-Ассад режимига қарши кураш олиб бораётган исёнчиларга хориждан қуроллар етказиб берилаётганини қайта-қайта таъкидлаб келаётган эди.

Айни пайтда, БМТ Сурияда ўт очишни тўхтатиш келишувига қандай риоя қилаётганини назорат қиладиган халқаро кузатувчилар гуруҳининг янги раҳбари норвегиялик генерал-майор Роберт Муд Дамашққа жўнаб кетганини билдирди.
XS
SM
MD
LG