Линклар

Бан Ки Муннинг президент Тиен Шиен билан учрашиши ва Мянмар парламентида нутқ сўзлаши режаланган.

БМТ Бош котибининг Мянмар мухолифати лидери, собиқ маҳбус, Нобел тинчлик мукофоти лауреати, яқинда парламент аъзоси этиб сайланган Аун Сан Су Чжи билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэртин Эштон ҳам шу кунларда Мянмарга сафар қилмоқда.

Яқинда ЕИ Мянмарни ҳарбийлар бошқарган даврда бу мамлакатга қарши жорий қилинган санкцияларни бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG