Линклар

logo-print
Дзюдо бўйича Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик икки спортчи олтин медални қўлга киритди.

90 килограммгача бўлган вазндаги финал беллашувида Дилшод Чориев тожикистонлик Парвиз Собировни енгди.

100 килограммгача вазндаги беллашувда эса Рамзиддин Саидов эронлик дздочи Жавод Манжуба устидан ишончли ғалаба қозонди.

Ўзбекистон дэюдо терма жамоаси иккита олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритиб жамоалар орасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақада ҳозирча биринчи ўринни Жанубий Корея, иккинчи ўринни Япония ва учинчи ўринни Мўғилистон жамоалари эгаллаб турибди.

Тошкентддаги Осиё чемпионатида 26 давлатдан қарийб 200 нафар дзюдочи иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG