Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эмилбек Узакбаев.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эмилбек Узакбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Эмилбек Узакбаевни Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти аппарати ҳузуридаги ахборот сиёсати бўлими маълум қилди.

Эмилбек Узакбаев элчи Анвар Мокеевнинг ўрнини эгаллайди.

Узакбаев олдин Бош вазир ўринбосари сифатида МДҲ Иқтисодий кенгашида Қирғизистоннинг вакили лавозимида ишлаган.

Узакбаев 2008 йил 1 февралга қадар Энергетика бўйича давлат агентлиги, Норин вилояти губернатори ва Қишлоқ хўжалик вазири лавозимларида фаолият юритган.

1955 йилда Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида туғилган Эмилбек Узакбаев оилали. Унинг икки қизи ва бир ўғли бор.
XS
SM
MD
LG