Линклар

АҚШ элчиси толибларни тинчлик музокараларига жалб этишни оқлади


АҚШнинг Покистондаги элчиси Камерон Мунтер.

АҚШнинг Покистондаги элчиси Камерон Мунтер.

АҚШнинг Покистондаги элчиси Камерон Мунтер афғонистонлик толибларни музокараларга жалб қилмай Афғонистонда тинчлик ўрнатиш имконсиз, деган фикр билдирди.

Буни Покистондаги ахборот агентликлари хабар қилди.

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида 28 апрел куни сўзлаган элчи Мунтер афғонистонликлар ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилиши кераклигини АҚШ ва Покистон эса уларни қўллаб-қувватлашни таклиф қилиши мумкинлигини айтган.

Америка элчисининг бу баёноти халқаро кучлар 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилишидан олдин Қўшма Штатлар Кобул ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тинчлик музокараларини қайта бошлашга саъй ҳаракат қилаётган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG