Линклар

Эрон ТИВ Ғарб билан сўзлашувда "муваффақият"га эришилишини айтди


Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Эроннинг ядровий дастури бўйича Ғарб давлатлари билан бўладиган музокараларда “муваффақият”га эришишига умид билдирди.

23 май куни Ироқ пойтахти Бағдодда Эрон вакиллари билан АҚШ, Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой расмийлари ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтиши режаланган.

29 апрел куни Арманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашувдан сўнг Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Али Акбар Солиҳий апрел ойида Истанбулда Ғарб давлатлари билан ўтказилган музокараларда бир оз муваффақиятга эришилганини урғулади.

Истанбул учрашуви томонлар ўртасидаги музокаралар 15 ой тўхтаб қолганидан бери Эрон ва Ғарб ўртасидаги биринчи учрашув бўлди.

Эрон яширинча оммавий қирғин қуроллари яратишга уринаётгани ҳақидаги Ғарб давлатлари айбловини инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG