Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:31

Sunday Times: Алишер Усмонов Британиядаги иккинчи бадавлат шахс


Миллиардер тадбиркор Алишер Усмонов.
Миллиардер тадбиркор Алишер Усмонов.

The Sunday Times журнали 29 апрел куни Британиядаги минг нафар энг бадавлат шахс рўйхатини эълон қилди. 2012 йилги руйхатда россиялик тадбиркор, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов иккинчи ўринни эгаллаган.

“Sunday Times” нашри эълон қилган Британиядаги энг бадавлат одамлар рўйхатида биринчи ўринни саккиз йилдан бери металл заводлари соҳиби бўлган ҳиндистонлик Лакшми Миттал эгаллаб келмоқда.

Митталга тегишли мулк 12,7 миллиард фунт стерлингни ташкил қилади.

2012 йилги рўйхатда иккинчи ўрин Россиядаги металл заводлари соҳиби ва “Арсенал” футбол клуби ҳиссадори Алишер Усмоновга насиб қилган.

Журнал ҳисоб-китобига кўра, ҳозирда Усмоновнинг бойлиги 12,3 миллиард фунт стерлингга тенг.

Британиядаги бадавлат шахслар рўйхатида учинчи ўринни нефт магнати ва “Челси” футбол клуби соҳиби Роман Абрамович эгаллаган.

Нашрга кўра, Абрамовичга тегишли бўлган мол-дунё 9,5 миллиард фунт стерлингни ташкил этади.

“Sunday Times” нашрига кўра, 2012 йилги бойлар рўйхатидан ўрин олган минг нафар бадавлат шахсга тегишли мулклар 414 миллиард 260 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

Алишер Усмонов россиялик ҳамкори Юрий Милнер билан бирга Facebook. Inc ширкатининг 10 фоиз ҳиссаларини сотиб олган.

У асос солган "Металлоинвест" ширкати Россиянинг энг йирик хом ашё ишлаб чиқарувчи корхонаси ҳисобланади.

Усмоновга Digital Sky Technologies (DST) ширкатининг 80 фоизи, Россиянинг Mail.ru Интернет ширкатида 26,9 фоизлик акциялари, Муз-ТВ канали акцияларининг 75 фоизи, Лондоннинг "Арсенал" футбол клубининг 27 фоиз тегишлидир.

“Коммерсант” нашриёт уйи ҳам тўлалигича Алишер Усмоновга қарашли.

Усмонов Газпром ширкати шўъба корхонаси Газпроминвестхолдинг компанияси бошқарув кенгаши раиси ҳамдир.

57 ёшли Россия фуқароси Алишер Усмонов Forbes журналнинг 2011 йилги миллиардерлар рейтингида 17,7 миллиард доллар билан дунёдаги энг бадавлат шахслари рўйхатида 35-ўринни эгаллаган.

Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида прокурор оиласида туғилган Алишер Усмонов 1976 йилда Москвадаги Халқаро муносабатлар давлат институтини тамомлаган.
XS
SM
MD
LG