Линклар

Халқаро қизил хоч қўмитаси ташкилот учун Покистонда ишлаган британиялик шифокор уни ўғирлаб кетган гуруҳ томонидан ўлдирилганини эълон қилди.

Покистон полицияси ва Қизил хоч қўмитасига кўра, шифокор Халил Расжид Даленинг бошсиз танаси 29 апрел куни Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Кветта шаҳри ташқарисида йўл четида топилган.

Дале Кветта шаҳрида Халқаро қизил хоч ташкилотининг Соғлиқни сақлаш лойиҳасини амалга ошириш билан шуғулланган.

У 5 январ куни жанггарилар экани тахмин қилинган шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG