Линклар

logo-print

БМТ вакили Сурияда жанглар тўхтатилишига чақирди


БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили К.Аннан (ч) ва норвегиялик генерал-майор Р.Муд, Женева ш., 2012 йил 4 апрел.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили К.Аннан (ч) ва норвегиялик генерал-майор Р.Муд, Женева ш., 2012 йил 4 апрел.

БМТнинг Суриядаги кузатувчилари миссияси янги раҳбари, норвегиялик генерал-майор Роберт Муд Сурия ҳукумати кучлари ва мухолифат гуруҳларини жангларни тўхтатиб, ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилишга чақирди.

Генералнинг бу чақириғи 29 апрел куни у Сурия пойтахти Дамашққа етиб борган заҳоти янгради.

Роберт Муд 16 кишидан иборат БМТ миссиясига раҳбарлик қилади.

Генерал Муд бошчилигидаги гуруҳ БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган олти банддан иборат тинчлик режасида кўзда тутилган ўт очишни тўхтатиш келишувига Сурия ҳукумати кучлари ва мухолифат қандай риоя қилаётганини кузатиш билан шуғулланади.

Миссия матбуот котиби Нираж Сингҳ май ойи охирига қадар Сурияга 100 нафар халқаро кузатувчи келишини билдирди.
XS
SM
MD
LG