Линклар

Эрон америкалик пастор томонидан Қуръон ёқилишини қоралади


Флоридалик пастор Терри Жоунс.

Флоридалик пастор Терри Жоунс.

Расмий Теҳрон 28 апрел куни америкалик пастор Терри Жоунс томонидан Қуръон нусхаларининг ёқилишини қораловчи баёнот тарқатди. Қуръон Карим нусхаси ёқилишини “таҳқиромуз ва фитнакор” дея тавсифлаган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни мусулмон дунёси олдида кечирим сўрашга чақирган.

Флоридалик пастор Терри Жоунс мусулмонларнинг муқаддас китобини Эронда насроний пастор Юсуф Надархоний қамоққа ташланганига норозилик ўлароқ намойишкорона ёқиб юборганди.

32 ёшли Надархоний 2009 йили муртадликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинганди. Кейинроқ ўлим ҳукми Эрон Олий суди томонидан бекор қилинган.

Пентагон Афғонистондаги НАТО кучлари хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда, Терри Жоунсдан Қуръонни ёқиш фикридан воз кечишни сўраган.
XS
SM
MD
LG