Линклар

logo-print

Тимошенконинг соғлиғи ёмонлашди


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко.

Харковдаги қамоқхонада сақланаётган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашган. Тимошенко етакчилик қилувчи “Баткившчина” партияси якшанба куни ана шундай баёнот тарқатди.

Собиқ бош вазир сафдошлари Тимошенконинг мустақил шифокорлар томонидан муолажа қилинишини талаб қилмоқдалар. Уларга кўра, Тимошенко ўн кундан буён очлик акциясини давом эттираяпти.

Аввалроқ Тимошенкони кўздан кечирган немис шифокорлари Украина президенти Януковичдан маҳкумага чет элда даволаниш учун рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилганди.

Германияда чиқувчи Spiegel (Шпигел) ҳафтаномасининг хабар қилишича, канцлер Ангела Меркел, агар Тимошенко озод қилинмаса, ўз вазирларига Украинада ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатига бормасликни тавсия қилган. Аввалроқ Германия президенти Йоаҳим Ҳаук ҳам Украинага бориш қароридан воз кечганди.
XS
SM
MD
LG