Линклар

Дамашқда Марказий банк биносига ҳужум қилинди


Сурия давлат телевидениесининг хабар қилишича, жанггарилар полиция қўриқчиларига ҳужум қилиб, улардан тўрт нафарини яралаган. Шунингдек, улар ҳужум чоғида гранатомётларни ҳам ишга солгани айтилмоқда.

Reuters агентлигининг маҳаллий фаоллар сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, Дамашқда бир неча портлаш ва отишма саслари эшитилган.

Якшанба куни Дамашққа БМТ халқаро кузатувчиларнинг янги раҳбари, норвегиялик генерал Роберт Муд борди.

У Сурия ҳукумати кучлари ва мухолифат гуруҳларини жангларни тўхтатиб, ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилишга чақирди.

Генерал Мудга кўра, бир йилдан буён давом этаётган зиддиятни фақат кузатувчилар хатти-ҳаракати билан бартараф қилиб бўлмайди, бунинг учун президент Башар Ассадга содиқ кучлар ва ҳукумат аскарларига қарши турганлар ўртасида ўзаро муросага эришилиши зарур.
XS
SM
MD
LG