Линклар

logo-print

Бишкек хориждаги қирғиз ёшлари ўқиши учун квота ажратади


Қирғизистон парламенти спикери Асилбек Жеенбеков.

Қирғизистон парламенти спикери Асилбек Жеенбеков.

Қирғизистон Туркиянинг Ван вилоятида истиқомат қилувчи қирғиз ёшларига мамлакат олийгоҳларига кириш учун квота ажратади.

Бу ҳақда Қирғизистон парламенти спикери Асилбек Жеенбеков ванлик қирғизлар вакили Қутлу Муҳаммад Акбар билан учрашув чоғида билдирган.

Учрашувда Жеенбеков бошқа мамлакатда яшаётган миллатдошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, улар орасида қирғиз тилини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, Туркиянинг Ван вилоятида 4000 мингдан зиёд қирғиз истиқомат қилади.

Совет даврида Ўзбекистон ҳам қўшни давлатларда яшайдиган ўзбеклар учун мамлакат олийгоҳларига кириш учун квота ажратиб келган.
XS
SM
MD
LG