Линклар

logo-print

Ангрен ва Фарғона водийсини боғловчи темир йўл қурилиши режаланмоқда


“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати Қамчиқ довони орқали Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи темир йўл қуришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда мазкур ширкат бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов Podrobno.uz сайтига билдирган.

Ҳосиловга кўра, бугунги кунда темир йўл қурилишининг бир неча вариантдаги лойиҳаси тайёр.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон шу йил 4 мартидан Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан ўтадиган темир йўл орқали юк транзитини тўхтатган. Аввалги йиллари эса Ўзбекистон Тожикистон орқали йўловчи поездлари ўтишига ҳам чек қўйганди.

Шу кунда мамлакат пойтахти ва Фарғона водийсини ер йўли ўлароқ фақат Қамчиқ довонидан ўтадиган автойўл боғлаб туради. Бу йўлдан ҳар куни 10-15 минг автомашина қатнаши айтилади.
XS
SM
MD
LG