Линклар

Япониядаги автоҳалокатда етти киши ҳалок бўлди


Японияда автобуснинг йўл четидаги тўсиққа урилиши натижасида етти киши, шу жумладан, олти аёл нобуд бўлди.

Associated Press агентлигининг полиция маълумотларига таянган ҳолда хабар қилишича, автобусдаги 38 йўловчи ва ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олган.

Автоҳалокат Токио шимолида жойлашган Гумма префектурасида содир бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, автобус йўловчилари орасида чет элликлар бўлмаган. Автоҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG