Линклар

logo-print
Австралиялик миллиардер Клайв Палмер юз йил аввал чўкиб кетган “Титаник” кемасининг янги версиясини қурдиришга аҳд қилганини айтмоқда.

Жаноб Палмер “Титаник-2” кемасини қуриш учун Хитойнинг Жинглинг кемасозлик ширкатига буюритма бергани маълум бўлди.

Кеманинг ташқи кўриниши юз йил олдин чўккан “Титаник”никидай бўлади, лекин ички қисми энг замонавий техника билан жиҳозланади. Кеманинг 2016 йилда тайёр бўлиши кутилмоқда.

"Титаник" кемаси 1912 йил 10 апрелда White Star Docks ширкати томонидан йўлга чиқарилган, беш кундан сўнг Атлантика океанида музтоққа урилиши оқибатида ҳалокатга учраган.

Кеманинг 2220 йўловчисидан 1500 нафари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG